Ўзбекистон  Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзоси, Сенатнинг Халқаро муносабатлар, ташқи иқтисодий алоқалар хорижий инвестициялар ва туризм масалалари қўмитаси раисининг ўринбосари Одилжон Маматкаримов Уйчи туманидаги  Эзгулик МФЙ еттилиги билан учрашди.

Мулоқот давомида маҳалла фуқаролар йиғини раиси Маҳмуджон Қорабоев маҳалланинг энг чекка ҳудудида жойлашган “Сокинлик”кўчасини асфальтлаштириш, темир бетон таянчни янгилаб, электр таъминотини яхшилаш бўйича қилган мурожаати назоратга олинди. Шу ерда 23-Эзгулик сайлов округидан туман Кенгаши депутати Моҳирахон Холмирзаеванинг фаолияти билан ҳам танишилди. Сўнг мазкур маҳаллада яшовчи, 5 нафар фарзандни тарбиялаётган Донохон Исматова хонадонига ташриф буюрилди. Хонадон соҳибаси  3,5 сотихли томорқасидан самарали фойдаланиб, йилига уч мартадан ҳосил олади. Картошка, помидор, маккажўхори, исмалоқ парваришлайди. Унинг тажрибасини оммалаштириш тавсия қилинди.