Олий Мажлис Сенати Кенгашининг 2025 йил 28 январдаги “Халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари фаолиятини намунали ташкил этиш тўғрисида”ги КҚ-51-V-cонли қарорига асосан 2025 йилнинг биринчи ярим йиллигида ҳар бир ҳудудда биттадан халқ депутатлари туман (шаҳар) Кенгаши фаолияти намунали йўлга қўйилиши белгиланди. Жумладан, Наманган вилояти бўйича халқ депутатлари Уйчи тумани Кенгаши фаолияти намунали йўлга қўйиладиган Кенгашлар рўйхатига киритилди (https://t.me/senat_markazi/932).
Бугун халқ депутатлари Уйчи тумани Кенгашида бўлиб ўтган семинар намунали Кенгаш фаолиятини шакллантиришга бағишланди. Унда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзоси О.Маматкаримов, Сенат аъзоси И.Нажмиддинов, халқ депутатлари вилоят Кенгаши раиси С.Мўминов, туман ҳокими Ш.Мусаев, шунингдек, туман Кенгаши депутатлари, кенгаш котиблари иштирок этдилар.
Тадбир давомида Қарорда белгиланган вазифалар ҳамда намунали Кенгаш мақомини шакллантириш мезонлари бўйича атрофлича тушунтириш берилди. Маҳаллий Кенгашларнинг самарадорлигини ошириш, аҳолининг долзарб муаммоларини тезкор ҳал қилиш, қонунчилик ижросини таъминлаш ҳамда депутатларнинг масъулиятини кучайтириш каби муҳим йўналишлар бўйича тавсиялар берилди. Шунингдек, маҳаллий Кенгаш фаолиятини халқ манфаатларига йўналтириш, фуқаролар ташаббусларини қўллаб-қувватлаш ва ҳудудий ривожланиш жараёнларига кенг жалб этиш бўйича аниқ чора-тадбирлар белгиланди.
Уйчи тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.






