Ўзбекистон Республикаси Божхона қўмитаси раиси Акмалхўжа Мавлонов Уйчи тумани 2-сектордаги Исломобод МФЙ ҳудудида жойлашган “Uychi nuts” МЧЖда бўлди.

Бу ерда асосан Хитойдан ёнғоқ маҳсулоти олиб келиниб, мағзи касаначилик асосида қайта ишланади. Маҳсулот Туркия давлатига янги бренд асосида экспорт қилинмоқда. Эътиборли томони, маҳсулот асосан қўл меҳнати билан тайёрлангани боис, хотин-қизлар ўз хонадонларида туриб ҳам даромад топиш имкониятига эгадирлар.