Уйчи туман прокуратураси ва бошқа масъул ташкилотлар томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 3 январдаги “2025 йилда Республика маҳаллаларида хавфсиз муҳитни яратиш ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш тизими самарадорлигини янада ошириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-1-сонли қарори ижроси юзасидан муайян ишлар амалга оширилмоқда.
Уйчи туман прокурорининг ўринбосари О.Жураев ва бошқа ходимлар томонидан туман ҳудудида жиноятчиликнинг олдини олиш мақсадида тунги гуруҳларга бириктирилган ходимларга хизмат йўриқномаси ўтказилиб, фаолияти назорат қилинди.
Шифокор, Навоий МФЙлари ҳудудига кириш ва чиқиш жойларига видеокузатув мосламалари ўрнатилиб, профилактика инспекторлари хизмат хоналарига интеграция қилиниши таъминланди.






