Мамлакатимизда аҳолининг тинч ва фаровон турмуш кечириши, ҳар бир маҳалла ва оилада ижтимоий-маънавий муҳит барқарорлигини таъминлаш, уларнинг баркамол авлодни тарбиялашда ўрни ва ролини ошириш бугунги куннинг энг долзарб масалаларидан.

Уйчи туман ҳокимлигида туман ҳокими Ш.Мусаев, туман ИИБ бошлиғи У.Эшанов, Халқ қабулхонаси мудири А.Асролов иштирокида хотин-қизлар ўртасида ижтимоий-маънавий муҳитнинг олдини олиш бўйича йиғилиш ўтказилди.

Мазкур тадбирда туманда хотин-қизлар ўртасида диний вазиятни соғломлаштириш, мутаассиб ғоялар тарқалишининг олдини олиш, аёллар жиноятчилиги, оилавий ажримлар таҳлил қилинди. Шунингдек, хотин-қизлар билан боғлиқ салбий ҳолатларнинг олдини олиш бўйича чора-тадбирлар белгиланди.  Ноқонуний диний таълим, ноқонуний никоҳ ва эрта турмушнинг салбий оқибатлари тўғрисида тушунчалар берилди.