УЧ АВЛОД УЧРАШУВИ
Уйчи туманидаги 25-мактабда «Уч авлод учрашуви» бўлиб ўтди.
Унда мактабнинг собиқ ўқувчиси Музаффар Қўчқоровнинг устозлари ва ДХХ Шарқ қўшинлари полигони подполковник Б.Тожиев, фахрий ҳарбийлар иштирок этдилар. Нафақадаги устоз Ҳодисахон Худойбердиева, туман ММТБ бошлиғи Музаффар Мўминов, она тили фани ўқитувчиси Ғолибахон Қўчқорова, мактаб директори Улуғбек Ғаниев, ЧҚБТ устози Солижон Мирзаалиев, мактаб психологи Ҳошияхон Алматоваларга “Ташаккурнома”лар топширилди.
Ватанпарварлик руҳида ўтган тадбирда Шарқий ҳарбий округга қарашли чегара қўшинларининг ҳарбий чиқишлари, ҳарбий қисмнинг аскарлари ва мактаб ўқувчилари иштирокидаги “Заковат” интеллектуал ўйини барчада унутилмас таассуротлар қолдирди.






