Янгиликлар
Уйчи туманидаги 5-мактабда Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларининг 33 йиллиги ҳамда “Ватан ҳимоячилари куни” муносабати билан ўқувчи-ёшларга кинокарвон лойиҳаси доирасида “Янги Ўзбекистон армияси — мамлакат таянчи, халқимиз фахридир” номли видеолавҳа намойиш этилди.
Мазкур тадбир доирасида Республика Маънавият ва маърифат маркази туман бўлинмаси раҳбари Э.Юнусова сўзга чиқиб, мактабнинг 10-синф ўқувчиси Ойшахон Аҳмаджоновани эътироф қилди.
Ёш шоира М.Аҳмаджонова барча ёшларни илм-маърифатга чорлаган ҳолда ўз ижод намуналаридан ўқиб берди. Якунда Ойшахон “Энг яхши илмий изланувчилар ТОП-100” алманахига қабул қилинганлиги ҳақидаги гувоҳнома, кўкрак нишони, сертификат, бўлинманинг ташаккурнома ва эсдалик совғалари топширилди.
Уйчи туман сув етказиб бериш хизмати давлат муассасаси балансида бўлган асосий “Қумтўғон” хўжаликлараро каналини бюджет маблағлари ҳисобидан 3,8 км. реконструкция ишлари режалаштирилган ва бетонлаштириш ишлари бошланган.
Ҳозирги кунда бош Қумтўғон каналида 1060 метр ер ишлари бажарилиб, 100 метрда бетон ишлари амалга оширилди. Реконструкция қилиш ишларида 2 та механизм, 20 нафаргача ишчи қатнашмоқда.
Туман ҳокими Ш.Мусаев мазкур объектда бўлиб, амалга оширилаётган ишлар билан танишди ва мутасаддиларга тегишли топшириқлар берди.
"Ватан ҳимоячилари куни" ҳамда Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил топганлигининг 33 йиллиги муносабати билан Уйчи тумани 1-сектор ҳудудидаги ҳарбий қисмда байрам тадбири бўлиб ўтди.
Туман ҳокими, 1-сектор раҳбари Шуҳрат Мусаев, туман ҳокимининг маслаҳатчиси, вилоят Кенгаши депутати Тоҳиржон Исматиллаев, туман ҳокимининг чегара масалалари бўйича ёрдамчиси Ҳасанбой Турсунов, фахрий Абдулҳофиз Собитов самимий тилаклар билдиришди. Ҳарбийлар ва уларнинг оила аъзоларига совғалар топширилди.
Тадбирда иқтисодий идоралар, бир қатор жамоат ташкилотлари вакиллари ҳам қатнашиб, ўз совғаларини тақдим қилдилар.
Туман маданият бўлими “Тарона” ашула ва рақс халқ ансамбли санъаткорлари иштирокидаги байрам концерт дастури барчани рақсларга ундади.
Уйчи туманидаги "Умид ниҳоллари" болалар ёзги соғломлаштириш оромгоҳида амалга оширилган ишлар билан танишди.
Мазкур оромгоҳда Ўзбекистон касаба уюшмалари федерацияси капитал қурилиш бошқармаси буюртмачилигида бу ерда "Келажак мега строй" МЧЖ томонидан 29 млрд. сўм маблағ эвазига реконструкция ишлари амалга оширилди.
Бугун оромгоҳга Департаментнинг биринчи ўринбосари Х.Умаров, маданий-маърифий ва спорт ишлари бўйича бўлим бошлиғи Т.Абдураҳмонов, молиявий ишлар бўйича бўлим бошлиғи А.Аҳмадалиев, департаментнинг бош мутахассиси Ш.Умаровлар ташриф буюриб, амалга оширилган ишлар билан яқиндан танишдилар ва мутасаддиларга зарур тавсиялар бердилар.
Уйчи туманидаги 16-мактабда "Ватанпарварлик" ойлиги доирасида "Юртимиз посбонлари" шиори остида расмлар танлови бўлиб ўтди.
Хусусан, Фотима Омонова, Зуҳра Дадабоева синф раҳбарлигидаги ташкил этилган танловни мактабнинг ММИБД ўринбосари Шуҳратжон Деҳқонов кузатиб борди.
Ушбу тадбирда 1-"А" синф ўқувчиси Муслима Маматхонова, Моҳинур Муҳаммадиброҳимова, Муҳаммадюсуф Ахунжонов, Ёсинбек Абдураҳмонов, Моҳинур Ривожиддинова, 1-"Д" синф ўқувчиси Ойшахон Муҳаммадсобирова, Ноила Жамолиддинова, Имона Ғанихоновалар фаол иштирок этишди.
Умиджон СУЛТОНОВ






