"Ватан ҳимоячилари куни" ҳамда Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил топганлигининг 33 йиллиги муносабати билан Уйчи тумани 1-сектор ҳудудидаги ҳарбий қисмда байрам тадбири бўлиб ўтди.
Туман ҳокими, 1-сектор раҳбари Шуҳрат Мусаев, туман ҳокимининг маслаҳатчиси, вилоят Кенгаши депутати Тоҳиржон Исматиллаев, туман ҳокимининг чегара масалалари бўйича ёрдамчиси Ҳасанбой Турсунов, фахрий Абдулҳофиз Собитов самимий тилаклар билдиришди. Ҳарбийлар ва уларнинг оила аъзоларига совғалар топширилди.
Тадбирда иқтисодий идоралар, бир қатор жамоат ташкилотлари вакиллари ҳам қатнашиб, ўз совғаларини тақдим қилдилар.
Туман маданият бўлими “Тарона” ашула ва рақс халқ ансамбли санъаткорлари иштирокидаги байрам концерт дастури барчани рақсларга ундади.






