Уйчи туманидаги 5-мактабда Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларининг 33 йиллиги ҳамда “Ватан ҳимоячилари куни” муносабати билан ўқувчи-ёшларга кинокарвон лойиҳаси доирасида “Янги Ўзбекистон армияси — мамлакат таянчи, халқимиз фахридир” номли видеолавҳа намойиш этилди.
Мазкур тадбир доирасида Республика Маънавият ва маърифат маркази туман бўлинмаси раҳбари Э.Юнусова сўзга чиқиб, мактабнинг 10-синф ўқувчиси Ойшахон Аҳмаджоновани эътироф қилди.
Ёш шоира М.Аҳмаджонова барча ёшларни илм-маърифатга чорлаган ҳолда ўз ижод намуналаридан ўқиб берди. Якунда Ойшахон “Энг яхши илмий изланувчилар ТОП-100” алманахига қабул қилинганлиги ҳақидаги гувоҳнома, кўкрак нишони, сертификат, бўлинманинг ташаккурнома ва эсдалик совғалари топширилди.






