Уйчи туманидаги 16-мактабда 2-сектор ҳудудидаги 11, 16, 21, 27, 45-мактабларнинг юқори синф ўқувчилари ўртасида спортнинг волейбол тури бўйича спорт мусобақаси бўлиб ўтди.

Хусусан, ўқувчи ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ўтказиш, ёшларни спорт билан шуғулланиб, жисмонан соғлом бўлиб етишишлари учун ўтказилаётган "Умид ниҳоллари" спорт мусобақалари ана шу мақсадларни кўзлаганидан далолатдир.

Мусобақа якунларига кўра, 1-ўринни 21-мактаб жамоаси, 2- ва 3-ўринларни 27 ва 16-мактаблар жамоалари қўлга киритишди.

Мусобақани ташкил этишда мактабларнинг жисмоний тарбия фани ўқитувчилари Камолиддин Мирзабоев, Зокиржон Қаҳҳоров, Сардорбек Усмонов, Ҳайитбой Жалолов, Маъруфжон Каримжонов, Расулжон Бобожоновлар фаоллик кўрсатишди.

Туман мактабгача ва мактаб таълими бўлими Ахборот хизмати