Янгиликлар
“Тадбиркорлар учун тенг шароитлар ва адолатли рақобат муҳитини таъминлаш бўйича навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент Фармони (ПФ-229-сон, 27.12.2024 й.) қабул қилинди
🔰 Фармонга кўра, қўшилган қиймат солиғи ва фойда солиғи ставкалари 2028 йил 1 январгача оширилмаслиги белгиланди. (https://lex.uz/pdfs/7283088)
🗓 2025 йил 1 январдан 2028 йил 1 январгача тикув-трикотаж, пойабзал ва чарм-атторлик саноати йўналишларида ишлаб чиқариш фаолиятини юритаётган ва белгиланган шартларга жавоб берадиган тадбиркорлар учун фойда солиғи ва ўзларининг ходимлари учун жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи ставкалари 1 фоиз этиб белгиланди.
🔍 2025 йил 1 апрелдан даромадидан қатъи назар, фармацевтика маҳсулотлари савдоси билан шуғулланувчи ёки тиббий хизмат кўрсатувчи юридик шахслар ҚҚСни тўловчилар деб эътироф этилади.
🏢 Тадбиркорларга ташқи молия бозорларига чиқишга кўмаклашиш маркази ташкил қилинади.
📄 Марказ тадбиркорларга халқаро молия институтлари, хорижий молия ташкилотлари ва бошқа кредит ташкилотларидан давлат кафолатисиз маблағлар жалб қилиш бўйича консалтинг хизматлар кўрсатади.
📁 2025 йилда айланма маблағларини тўлдиришга ажратиладиган кредитлар учун “Савдони ривожлантириш компанияси” АЖга (Компания) 100 миллион АҚШ доллари миқдорида қўшимча маблағ ажратилади.
📜 2025 йил 1 январдан қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини калибровка қилиш ва махсус идишларда қадоқлаш лойиҳалари ҳамда айланма маблағларини тўлдириш учун Компания ресурслари ҳисобидан миллий валютада револьвер кредитлар ажратилади.
🗓2025 йил 1 январдан:
🔹божхона чегарасидан олиб чиқиладиган ҳар бир килограмм пахта ип-калаваси учун йиғим унинг экспорт нархидан 2 фоиз миқдорда, бироқ 0,05 АҚШ долларидан кўп бўлмаган миқдорда ўрнатилади;
🔹божхона чегарасидан олиб чиқиладиган ҳар бир килограмм трикотаж мато учун йиғим унинг экспорт нархидан 1 фоиз миқдорда ўрнатилади.
Дилбархон Мирзаева, Уйчи туман Давлат хизматлари маркази бош мутахассиси.
“Мезбон” тантаналар мажмуасида бўлиб ўтган тадбирда вилоят Кенгаши депутати, туман ҳокимининг маслаҳатчиси Т.Исматиллаев, туман ҳокимининг ўринбосари А.Собиров, туман ИИБ бошлиғи, 3-сектор раҳбари У.Эшанов, Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси туман бўлими бошлиғи Ҳ. Аҳмедовлар самимий тилаклар билдиришди. Энг ибратли фаолият олиб борган маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари эътироф қилинди.
Санъаткорлар ижросидаги куй-қўшиқлар рақсларга уланди.
Уйчи тумани марказидаги "Пахтакор" стадионига ўрнатилган арча атрофида байрам тадбирлари давом этмоқда.
Туман маданият бўлими "Тарона" ашула ва рақс халқ ансамбли санъаткорлари иштирокидаги концерт дастури барчага хушнудлик бағишлади













