Уйчи туманидаги 16-мактабнинг бошланғич 4-"А" синф раҳбари Манзурахон Шамсиддинова томонидан маънавият соатида очиқ дарс ташкил этилди.
Машғулот Ўзбэкистон Рэспубликасининг давлат мадҳиясини ижро этиш билан бошланди. Дарс жараёнида "Янги йил" олдидан байрамона кайфият ҳукм сурди.
"Кумуш қиш" деб номланган очиқ дарс барча ўқувчилар ҳамда жараённи кузатиб турган мактаб психологи Муҳаббат Ниязова, фан ўқитувчиларига манзур бўлди.






