Янгиликлар
Наманган вилояти мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси бошлиғи Азамжон Исаков Уйчи тумани мактабгача ва мактаб таълими бўлими тасарруфидаги мактаблар ҳамда мактабгача таълим ташкилотларининг директорлари билан учрашди.
Мулоқот давомида таълим тизимидаги фаолиятни янада яхшилаш, сифатни ошириш, коррупцияга қарши курашиш, куз-қиш мавсумини беталафот ўтказиш бўйича зарур топшириқ ва кўрсатмалар берилди.
Йиғилишда туман ҳокимининг ўринбосари А.Собиров иштирок этди.

Об-ҳавонинг кескин ўзгариши туфайли коммунал соҳаларда кўплаб муаммолар юзага келиши мумкин. Шу муносабат билан куз-қиш мавсумини беталофат ўтказиш ҳамда вужудга келган муаммоларни ўз вақтида бартараф этиш мақсадида узлуксиз навбатчилик штаби ташкил этилган.
📌 Штабнинг асосий вазифаси – аҳолидан келиб тушадиган мурожаатларни тезкор (оператив) равишда бартараф этиш чораларини белгилаш ва амалга оширишдан иборат.
📞 Мурожаат учун телефонлар:
🏢 Туман марказий штаби;☎️ 69-48-20-123; 95-485-48-20(24 соат)
Штаб раҳбари –Уйчи тумани ҳокимининг қурилиш, тўсиқларсиз муҳит яратиш, коммуникациялар, коммунал хўжалик, экология ва кўкаламзорлаштириш масалалари бўйича ўринбосари Ғофуров Аъзамжон;☎️ Тел: (94) 033-28-25
Штаб раҳбарининг ўринбосари – Уйчи тумани уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бўлими бошлиғи Сайдалиев Абдулаҳад;📱 Тел: (94) 155-04-05
Штаб котиби – Уйчи тумани уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бўлими бош мутахассисиУсманов Комилжон;📱 Тел: (93) 778-55-00
🔥 "Ҳудудгаз Наманган" газ таъминоти филиали Уйчи тумани бўлими бошлиғи Умирзақов Аъзамжон;📱 Тел: (99) 785-04-04; ☎️ Тел: 104 (диспетчер)
⚡️ Уйчи тумани электр таъминоти корхонаси бошлиғи Мўминов Фахриддин;📱 Тел: (94) 774-00-05,☎️ Тел: (94-342-44-22) Бош муҳандис☎️ Тел: (69) 482-17-55 (диспетчер)
🚰 "Наманган сув таъминоти" МЧЖ Уйчи туман бўлими бошлиғиМамасайитов Одилжон; 📱 Тел: (99) 750-57-75 ☎️ Тел: (93) -731-66-22 (Бош муҳандис)
🇺🇿Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Кадастр агентлиги директорининг тегишли буйруғи билан Бойқузиев Нодир Ботиржонович - Кадастр агентлиги Наманган вилояти бошқармаси Уйчи туман бўлими бошлиғи лавозимига тайинланди (https://t.me/namkadastr/13327?single).
Н.Бойқузиев 1986 йилда Уйчи туманида туғилган. 2018 йилда А.Қодирий номидаги Тошкент давлат маданият институтини тамомлаган. 2011-2022 йиллар оралиғида "Ўздаверлойиҳа" илмий лойиҳалаш институти "Намвилерлойиҳа" бўлинмасида турли лавозимларда фаолият олиб борган.
2022 йилдан буён Кадастр агентлигининг Наманган вилояти бошқармаси Тўрақўрғон туман бўлимида бош инспектор лавозимида фаолият юритиб келаётган эди.

Уйчи туманидаги 39-мактабда 7-"А"синф ўқувчилари ўртасида тарих фани ўқитувчиси Сайёрахон Маматкаримова томонидан "VIII асрда Хуросон ва Моворауннахр"мавзусида очиқ дарс ташкил этилди.
Дарс давомида саҳна кўринишлари намойиш этилди, қизиқарли саволлар, бошқотирмалар берилди, дарс давомида ўқувчилар фаол қатнашдилар.
Дарсда ўқитувчи ахборот технологиялари, кўргазма ва тарқатмалардан фойдаланган ҳолда самарали ташкил этганлиги боис очиқ дарс барчага манзур бўлди.

"SMART EDU CENTER" таълим маркази ва Уйчи туман ММТБ, ёшлар ишлари агентлиги туман бўлими ҳамкорлигида ўтказилган "SMART OLIMPIADA” (https://t.me/smarteducenter/6646) ғолиблари тақдирланмоқда!
"SMART OLIMPIADA”да 600 дан ортиқ ўқувчи иштирок этди. Ҳамма иштирокчилар ва ҳамкорларга катта раҳмат!
Тестлар Акрамжон Асқаралиев томонидан тайёрланди.
Ғолиблар ва уларнинг ота-оналари жуда ҳам мамнун. Совғалар, китоблар, сертификатлар, пул мукофотлари топширилмоқда!






