🇺🇿Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Кадастр агентлиги директорининг тегишли буйруғи билан Бойқузиев Нодир Ботиржонович - Кадастр агентлиги Наманган вилояти бошқармаси Уйчи туман бўлими бошлиғи лавозимига тайинланди (https://t.me/namkadastr/13327?single).

Н.Бойқузиев 1986 йилда Уйчи туманида туғилган. 2018 йилда А.Қодирий номидаги Тошкент давлат маданият институтини тамомлаган. 2011-2022 йиллар оралиғида "Ўздаверлойиҳа" илмий лойиҳалаш институти "Намвилерлойиҳа" бўлинмасида турли лавозимларда фаолият олиб борган. 

2022 йилдан буён Кадастр агентлигининг Наманган вилояти бошқармаси Тўрақўрғон туман бўлимида бош инспектор лавозимида фаолият юритиб келаётган эди.