Уйчи туманидаги 39-мактабда 7-"А"синф ўқувчилари ўртасида тарих фани ўқитувчиси Сайёрахон Маматкаримова томонидан "VIII асрда Хуросон ва Моворауннахр"мавзусида очиқ дарс ташкил этилди.
Дарс давомида саҳна кўринишлари намойиш этилди, қизиқарли саволлар, бошқотирмалар берилди, дарс давомида ўқувчилар фаол қатнашдилар.
Дарсда ўқитувчи ахборот технологиялари, кўргазма ва тарқатмалардан фойдаланган ҳолда самарали ташкил этганлиги боис очиқ дарс барчага манзур бўлди.







