Наманган вилояти мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси бошлиғи Азамжон Исаков Уйчи тумани мактабгача ва мактаб таълими бўлими тасарруфидаги мактаблар ҳамда мактабгача таълим ташкилотларининг директорлари билан учрашди.

Мулоқот давомида таълим тизимидаги фаолиятни янада яхшилаш, сифатни ошириш, коррупцияга қарши курашиш, куз-қиш мавсумини беталафот ўтказиш бўйича зарур топшириқ ва кўрсатмалар берилди.

Йиғилишда туман ҳокимининг ўринбосари А.Собиров иштирок этди.