Одамларнинг дардини эшитиш, оғирини енгил қилиш юртдошларимизнинг эртанги кунга ишончини мустаҳкамлашга хизмат қилади.

Уйчи туманида бу борадаги ишлар секторлар кесимида тизимли равишда давом этмоқда. Туман прокурори, 2-сектор раҳбари Б.Муталлиев бошчилигида туман Халқ қабулхонаси мудири А.Асраловлар томонидан сектор ҳудудидаги  Файзиобод  маҳалласида навбатдаги сайёр қабул ўтказилди.

Сайёр қабул давомида маҳалла инфратузилмаси, ижтимоий соҳа объектларидаги ижобий ўзгаришлар эътироф этилиб, тадбиркорликни ривожлантириш, аёллар бандлиги билан боғлиқ ишлаб чиқариш лойиҳаларини қўллаб-қувватлаш ва бошқа масалалардаги мурожаатлар кўриб чиқилди,  ўз ўрнида  мурожаатлар ечимига эътибор қаратилди.