Уйчи туманида аҳолининг уй-жойга бўлган талаб ва эҳтиёжи юқори. Шу мақсадда кўп қаватли тураржой бинолари ва массивлар қурилишига алоҳида эътибор қаратилмоқда.

"Шифокор" маҳалласи  ҳудудида пудратчи «Қурилиш бренд» МЧЖ томонидан  5 қаватли, 32 хонадондан иборат кўп қаватли уйнинг қурилиш ишлари олиб борилмоқда. Мазкур кўп қаватли хонадонлар тез кунларда ўз эгаларига топширилиши режалаштирилган.

Наманган вилояти ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов ушбу кўп қаватли уйларнинг қурилиши сифати, яратиладиган шарт-шароитлар, коммуникация тармоқлари, ободонлаштириш ишлари билан танишиб, масъулларга зарур топшириқлар берди.

Уйчи тумани ҳокимлиги ахборот хизмати.