Айни дақиқаларда пойтахтимизда “Йил аёли - 2024” миллий танловининг ғолибларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтмоқда.
Қувонарлиси, мазкур танловда Наманган вилоятидан Уйчи тумани 23-мактаб қошидаги “Наманган қалқон махсус гуруҳ” НТМ таъсисчиси ва бош директори Саодатхон Абдулмаликовна Эгамова ҳам иштирок этмоқда. У "Йилнинг энг янги ғоялар ташаббускори" номинацияси ғолиби дея эътироф қилинди.
Саодатхон Абдулмаликовнани ютуқ билан самимий табриклаймиз.






