Уйчи туманидаги 39-мактабда узоқ йиллар давомида мактаб кутубхоначиси бўлиб ишлаб келаётган Замирахон Дедамирзаеванинг таваллуд куни муносабати билан вилоят болалар кутубхонаси услубчиси Н.Долиева, туман ММТБ бошлиғи М.Мўминов, 39-мактаб директори О.Маҳаммадалиев эзгу тилакларини билдириб, ташаккурнома ва эсдалик совғаларни тақдим этдилар.
Шунингдек, вилоят болалар кутубхонаси томонидан китоб ва китобхонликни кенг тарғиб қилганлиги учун 39-мактаб директори О.Mаҳаммадалиев ташаккурнома ҳамда эсдалик совғалари билан тақдирланди.






