Хотин-қизлар ўртасида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш борасида амалга оширилган ишлар таҳлили бўлиб ўтди.
Жорий йилда хотин-қизлар ўртасида жиноятчилик ўтган йилга нисбатан 4 тага ошган. Содир этилган жиноятлар таҳлил қилинганда, 17 таси жиноятчиликнинг олдини олиш мумкин бўлган жиноятлардир. Шулардан хотин-қизлар ўртасида энг кўп қайд этилган жиноятлар Боғ, Беруний, Мирзаровот маҳаллаларига тўғри келиб, хотин-қизлар фаоллари ўртасида танқидий-таҳлилий муҳокама ўтказилди. Келгусида жиноятчиликнинг олдини олиш мақсадида низолашаётган оилалар билан ишлаш, ишсиз аёлларни касб-ҳунарга ўқитиш ва уларнинг бандлигини таъминлаш борасида туман ИИБ билан ҳамкорликда ишлаш дастури тасдиқланди.
Йиғилишда туман ҳокимининг ўринбосари С.Аҳмадалиева, туман ИИБ ходими Х.Жамолиддиновалар иштирок этдилар.






