Наманган вилояти Уйчи туманидаги "Умид ниҳоллари" болалар ёзги соғломлаштириш оромгоҳи анча йиллардан бери таъмирга муҳтож бўлиб қолган эди. Ўзбекистон касаба уюшмалари федерацияси  капитал қурилиш бошқармаси буюртмачилигида бу ерда "Келажак мега строй" МЧЖ томонидан реконструкция ишлари амалга оширилди. Тўртта ётоқхона таъмирланди,  200 ўринли амфитеатр,   ошхона, тўгараклар учун алоҳида хона, баскетбол, волейбол, жисмоний машқлар майдончаси (воркаут),   25х12,5 ҳажмдаги  усти очиқ бассейн, 40х20 ҳажмда мини футбол майдони, оқава сувлари учун  ёпиқ ҳовуз қурилди. 

Бугун мазкур оромгоҳга туман ҳокими Ш.Мусаев ташриф буюриб, амалга оширилган бунёдкорлик ишлари билан яқиндан танишди. Танишув давомида масъулларга таклиф ва тегишли кўрсатмаларни берди.