Мамлакатимиз раҳбарининг 2023 йил 25 декабрдаги ПҚ-404-сонли қарорига асосан Уйчи туманидаги 7-мактаб инвестиция дастурига киритилган бўлиб, мазкур мактабга 540 ўринли янги ўқув биноси қурилмоқда.
Туман ҳокими Ш.Мусаев мазкур объектда бўлиб, янги бино қурилиши сифати, ободонлаштириш ишлари билан танишиб, масъулларга тегишли кўрсатмалар берди.







