22-24 ноябрь кунлари универсал жанг спорт туридан Жаҳон чемпионати бўлиб ўтди.

Мусобақа Ўзбекистонинг Наманган вилояти “Паҳлавон” мажмуасида бўлиб ўтиб, унда дунёнинг 23 га яқин давлатидан 430 нафар спортчи иштирок этди. Ўзбекистон терма жамоаси орасида уйчилик спортчилар ҳам бўлиб, улар ватанимиз шаънини муносиб ҳимоя қилишди.

6-мактабнинг 9-синф ўқувчиси Зоиржон Рустамжонов 14-15 ёш, 60 кг. вазнда фахрли 1-ўринни эгаллаб, жаҳон чемпиони деган номни қўлга киритди.

Шу мактабнинг 6-синф ўқувчиси Фозилжон Рустамжонов 2-ўрин ва кумуш медаль соҳиби бўлди.

27-мактабнинг 11-синф ўқувчиси Хуршидбек Сатимов, 7-синф ўқувчиси Оятиллоҳ Жамолиддинов фахрли 2-ўринларни эгаллаб, ватанимиз байроғини баланд кўтардилар. Бу спортчилар Наманган вилояти универсал жанг спорт федерацияси раисининг ўринбосари Камолиддин Тўйчиев қўл остида шуғулланишган.