Овчибулоқ МФЙдаги 2-сектор ҳудудида жойлашган "Бриг форм" МЧЖда махсус ишчи кийимлар тайёрлаш йўлга қўйилган. Маҳсулотлар асосан Россия давлатига экспорт қилинади. Бу ерда 120 нафар хотин-қиз, ёшларнинг доимий бандлиги таъминланган. Уларнинг йигирмадан ортиғи "Аёллар дафтари"га олинган хотин-қизлардир. Келгусида яна бу ерда қўшимча 50 та ишчи ўрни яратилиши кўзда тутилган.
Вилоят ҳокими корхона фаолияти ва унинг истиқболдаги режалари билан танишиб, фаолиятни кенгайтириш бўйича таклифларини берди.







