Уйчи туманидаги 39-мактабнинг олий тоифали ҳуқуқ фани ўқитувчиси Нодирахон Ҳожимирзаеванинг "FEMIDA" жамоаси Наманган вилоятини шарафини муносиб ҳимоя қилиб, фахрли 3-ўринни қўлга киритганлиги учун ғолиблар ва уларнинг ота-оналари, фан ўқитувчиси тақдирланди. Ушбу маросимда туман ҳокимлиги, туман мактабгача ва мактаб таълими бўлими, ёшлар ишлари агентлиги туман бўлими мутасаддилари иштирок этдилар.
Ғолиб ўқувчилар ва уларнинг ота-оналарига самимий дил изҳорлари айтилиб, қимматбаҳо совғалар топширилди.






