Маҳаллаларда фаолият олиб бораётган ёшлар етакчилари ўртасидаги ўтказилган мазкур танлов 10 та йўналиш бўйича ташкил этилди.

Барча йўналишлар бўйича танлов иштирокчилари ўз фаолиятини амалга оширган ишларини кўрсатиб берувчи тегишли маълумотлар, альбом ҳамда видеоролик орқали ўз фаолиятларини намойиш қилдилар, ҳакамлар ҳайъати томонидан баҳоланди.

Қизғин баҳс-мунозаралар остида ўтган танловнинг якунида ғолиб ва совриндорлар туман бўлими томонидан диплом, эсдалик совғалари билан тақдирланишди.

Йўналишлар кесимида ғолиб бўлган ёшлар етакчилари танловнинг вилоят босқичига йўлланмани қўлга киритишди.