«Учинчи ренессанс – ёшлар нигоҳида» номли лойиҳалар танловинининг Уйчи туман босқичи ўтказилди.

Юртбошимизнинг Ўзбекистонда янги бир уйғониш – Учинчи Ренессанс даврига оид фикрларининг мазмун-моҳиятини кенг ўрганиш ҳамда тарғиб этиш орқали ёшларни жамиятда олиб борилаётган ижтимоий-сиёсий жараёнлардаги фаоллиги, интеллектуал салоҳиятини ривожлантириш, уларнинг мафкуравий иммунитетини мустаҳкамлаш мақсадида ўтказилган мазкур танловда ҳакамлар ҳайъати  иштирокчиларни  Низом асосида одила баҳолади.

Танлов давомида иштирокчилар ўзларининг лойиҳалари билан таништирдилар. Якунда 3 та йўналиш бўйича ғолиблар аниқланди.

И-йўналишда 26-мактабнинн 11-синф ўқувчиси Абдулазизова Сабина;

ИИ-йўналишда 23-мактабнинн 9-синф ўқувчиси Ҳамидуллаева Райҳона;

ИИИ-йўналишда тумандаги ихтисослаштирилган мактабнинг «Ренессанс» жамоаси ғолиб деб топилди.

Ғолибларга бўлинманинг диплом ва эсдалик совғалари топширилди.