Жаҳолат қўрқувга, қўрқув нафратга, нафрат зўравонликка олиб келади.Аверроэс
Уйчи туманидаги 46-мактабнинг юқори синф ўқувчилари иштирокида «Мен зўравонликка қаршиман» мавзусида иншолар танлови ташкил этилди.
Дастлаб, бўлинма бош мутахассиси Д.Абдиқахаров Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 17 августда қабул қилинган «Хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Қонуни ва гендер тенглик тушунчаси хақида маълумот берди.
Ижодкор М.Қирғизованинг мавзуга оида маърузаси тингланди. Ўқувчилар ёзган иншолар одилона баҳоланиб, якунга кўра 1-ўрин Дилфуза Эргашбоева (11-синф), 2-ўринни Мадина Раҳмоналиева (8-синф), 3-ўринни Гулсанам Абдухалилова (11-синф)лар эгалладилар.
Ғолиблар ва фаол иштирокчилар мактаб директори М.Турсунов, ўқитувчи З.Қодировалар томонидан рағбатлантирилди. Шунингдек тадбир доирасида кинокарвон лойиҳаси ҳамда спорт мусобақаси ўтказилди.







