▫️2024 йил 9 октябрдаги ЎРҚ-973-сон қонун билан «Фермер хўжалиги тўғрисида»ги 602-I-сонли қонунга (https://lex.uz/mact/275195) бир қатор ўзгаришлар киритилди.

✅ Унга кўра, фермерларга:

➖ихтисослашувни ҳисобга олган ҳолда ва тузилган контрактация шартномалари асосида қишлоқ хўжалик экинларини жойлаштиришни мустақил равишда амалга ошириш;

➖маҳсулотни қайта ишловчи корхоналарни ва ўз маҳсулотлари (ишлари, хизматлари) истеъмолчиларини мустақил равишда танлаш;

➖ижара ҳуқуқи асосида тегишли бўлган ер участкасига нисбатан ҳуқуқлари ва мажбуриятларини ер участкасининг асосий мўлжалланган мақсадини сақлаб қолган ҳолда, ижара шартномаси амал қиладиган муддатга бошқа шахсга ўтказиш (қайта ижарага бериш) ҳуқуқи қонун даражасида берилди.