🔰Ички ишлар вазирининг 2024 йил 25 июндаги 345-сонли буйруғи билан Уйчи туманидаги 37-мактаб туман ИИБ бошлиғи, 3-сектор раҳбари У.Эшановга бириктирилган. Мазкур мактабда ўқувчилар билан ҳуқуқий саводхонлик дарслари ва "Заковат" маънавий-маърифий тадбирлари ва терговчилар билан учрашувлар ўтказиб келинмоқда.
Оталиққа олинган ушбу мактабга бугун Ички ишлар вазирлиги Академияси вакиллари, подполковник Ҳ.Қиличов, Ғ.Ботировлар ташриф буюриб, ўқувчи-ёшлар билан маҳорат дарси ўтказилди. Ўқувчилар билан ўтказилган мулоқот давомида дарсларни ўзлаштириш, кўп китоб ўқиш, чет тилларини ўрганиш, касб-ҳунар эгаллаш, юқори мақсад ва марралар сари интилиш, ёшларга яратиб берилаётган имкониятлардан самарали фойдаланиш кераклиги тушунтирилди.






