Туман марказидаги 46-сонли маданият марказида жойлашган 528-сайлов участкасида овоз бериш жараёни Ўзбекистон  Республикасининг Давлат мадҳиясини  ижро этиш билан бошланди.

-Участкамизда 1798 нафар фуқаро рўйхатга олинган.  Улардан   17 нафари биринчи марта иштирок этиши кутилмоқда. 15 нафар ётиб қолган бемор, ногиронлиги бор фуқаро учун  овоз бериш жараёнларини  уларнинг хоҳиш-истагига кўра хонадонларида ҳам ўтказамиз,-дейди участка сайлов комиссияси раиси Козимжон Нишонов.

Роҳатхон МАМАСОЛИЕВА.