Аҳоли, хусусан, ёшлар ўртасида ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш мақсадида Уйчи туманидаги жисмоний тарбия ва спорт техникуми ўқувчилари ҳамда педагогик жамоа иштирокида "Жаҳолатга қарши маърифат билан" шиори остида маънавий-маърифий тарғибот тадбири ташкил этилди.

Унда туман ҳокимлиги ва ҳамкор ташкилотлар иштирокида мактаб ўқувчилари ўртасида ҳуқуқбузарлик ҳолатларига йўл қўймаслик, шунингдек, ноқонуний диний ташкилотлар ва миссионерлик ҳаракатлари таъсирига тушиб қолиш ҳолатларининг олдини олиш юзасидан фикр-мулоҳазалар билдирилди.