"Жаҳолатга қарши маърифат" шиори остидаги навбатдаги очиқ мулоқот Уйчи туманидаги 38-мактабнинг юқори синф ўқувчилари иштирокида ташкил этилди.

Тадбирда туман ҳокимлиги вакили, миллий гвардия ҳамда хамкор ташкилотлар томонидан фикр-мулоҳазалар билдирилиб, ёшларнинг эртанги келажаги учун барча бирдек ҳаракат қилиши ва олий таълим муассасаларига кириш соҳасида яратилган имтиёзлар ҳақида тушунча берилди. Тадбир давомида “Тинчлик қадри” мавзусидаги видеоролик намойиш қилинди.