Республика Маънавият ва маърифат маркази Уйчи туман бўлинмаси томонидан таълим муассасаларида 2024/2025 ўқув йилида ўтказиладиган маънавий-маърифий тадбирлар намунавий режаси ижросини туманда таъминлаш бўйича йиғилиш ўтказилди.
Маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосарлари иштирокидаги мазкур йиғилишда ТММТБ бошлиғи М.Мўминов, Республика Маънавият ва маърифат маркази туман бўлинмаси бош мутахассиси Д.Абдиқахаров сўзга чиқдилар.
Республика Маънавият ва маърифат маркази раҳбари О.Ҳасановнинг “Бир дона мих” номли видеоҳикояси намойиш этилиб, келгусида амалга оширилиши лозим бўлган муҳим вазифалар келишиб олинди.






