Гектаридан 45 центнердан зиёд ҳосил олинди. Бугунги кунда фермер хўжалигида 2025 йил ҳосили учун ғалла экиш ишлари жадал олиб борилмоқда. Бунда механизаторлардан Исроил Луқмонов,  Икромжон Раҳмонов, сувчилардан Абдусаттор  Турғунов, Абдурасул  Луқмоновлар жонбозлик кўрсатишмоқда. Ғаллани сифатли экиб, келгуси йилда ҳам юқори ҳосил олиш юзасидан туман фахрийлари томонидан тегишли тавсиялар берилди.