Хабарингиз бор, жорий йилнинг 1 мартидан бошлаб ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш ва истеъдодли йигит-қизларни кашф қилиш мақсадида “Беш ташаббус олимпиадаси” доирасида навбатдаги танлов ва спорт мусобақалари старт олган эди.
Бугун Уйчи туманида "Беш ташаббус маҳаллаларда" шиори остида семинар-тадбир бўлди. У "Соғлом ҳаёт учун 5000 қадам" марафони билан бошланиб, “Заковат”, стол тенниси, шахмат ва шашка, гандбол, футбол, миллий кураш каби бир қатор маънавий-маърифий, спорт мусобақалари билан кўргазмали тарзда ўтказилди.






