Наманган шаҳридаги "Маърифат маскани"да ташкил этилган танлов аввалида Наманган вилояти ҳокими, “Нуроний” жамғармаси вилоят бўлими Васийлик кенгаши раиси Шавкатжон Абдураззоқов ҳамда жамғарманинг вилоят бўлими раиси Икромхон Нажмиддинов сўзга чиқдилар.
Таъкидлаш жоиз, тазкур танловнинг асосий мақсади ёшларга бириктирилган нуронийларни жамият ҳаётига фаол жалб қилиш, ёшлар тарбиясида кекса авлод вакилларининг тажрибасидан фойдаланиш ва жиноятчиликнинг олдини олишга қаратилган тадбирларни кенг тарғиб қилишдан иборат. Шунингдек, ёш оилалар ўртасида барқарор муҳит яратишда нуронийларнинг тажрибасини қўллаб-қувватлаш ва уларнинг ижтимоий фаоллигини оширишга йўналтирилган.
Кўтаринки кайфиятда ўтаётган танловда шаҳар ва туман босқичларида ғолиб бўлган нуронийлар учта шарт бўйича ўз салоҳиятларини намоён этмоқдалар. Бунда жойларда ёшлар билан ишлаш борасидаги тажрибалари ва амалий ишларини кўрсатишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Наманган вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати.






