Уйчи тумани 3-сектор ҳудудидаги Шафтоли МФЙда давлат хусусий шерикчилик асосида “Зебо” номли таълим муассасаси фаолиятини бошлади.
Маҳалла ҳудудида жами 355 нафар 3-7 ёшли болалар мавжуд бўлиб, улардан 150 нафари мактабгача таълимга қамраб олинган. Тадбиркор Акрамжон Юлдашев томонидан ташкил этилган ДХШ асосидаги таълим муассасаси 1,3 млрд. сўм маблағ эвазига замонавий қиёфага келтирилди. 200 қувватга эга мазкур муассасада йигирмадан ортиқ иш ўрни яратилди.
Бугун муассасани фойдаланишга топширишга бағишланган маросим бўлиб ўтди. Унда сўзга чиққан туман ҳокими Ш.Мусаев, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси вилоят бўлими раиси З.Мансуров ва бошқалар самимий тилаклар билдиришди.






