Уйчи тумани ҳокими, 1-сектор раҳбари Ш.Мусаев сектор ҳудудидаги Қаҳрамон МФЙда байрам олдидан ташкил этилган тарғибот тадбирида иштирок этди.
Тадбир давомида мустақиллик йилларида мамлакатимизда амалга оширилган ислоҳотлар ҳақида сўз юртилиб, “Уйчи тажрибаси” кенг оммалаштирилаётгани, Қаҳрамон МФЙда ҳам ўзгаришлар юз бераётгани эътироф этилди. Жумладан, шу кунларда маҳалланинг "Зебунисо", "Элатан" кўчаларида 2,7 км. янги тармоқ тортилиб, битта 400 кВА. ли трансформатор пункти ўрнатилгани, эндиликда маҳалладаги 504 та хонадонда истиқомат қилувчи аҳолининг сифатли электр билан таъминлаш имконияти яратилгани таъкидланди. Бундан фуқаролар ҳам беҳад мамнун эканликларини изҳор қилишди.






