Уйчи тумани прокуратураси ташаббуси билан энергия ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш ва иқтисод режасини бажариш бўйича кўргазмали ўқув-семинар ташкил этилди.

Тадбирда вилоят прокуратураси бўлим бошлиғи С.Турсунов, туман прокуратураси ходимлари, туман ҳокимлиги, маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари, ҳоким ёрдамчилари, коммунал хизмат кўрсатувчи ташкилотлар ва тегишли идоралар раҳбарлари этишди.

Семинарда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024  йил 14 июндаги “Энергия ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 222-сонли қароридан келиб чиқиб, масъул идора раҳбарларининг вазифалари хусусида сўз юритилди.

Шунингдек, энергия ресурсларини иқтисод қилинишини таъминловчи ускуналар, замонавий ва тежамкор ҳисоблагичлар ва ушбу жараёнда ишлатиладиган техникалар кўргазмали тарзда намойиш этилиб, уларнинг хусусиятлари тушунтириб берилди.

Бу борадаги тадбирлар давом эттирилмоқда.