Ишчи гуруҳи 1-сектор ҳудудидаги А. Эгамбердиев номли ММТПда жойлашган "Луқмонхўжа Болтихон", "Янгиер саховати" фермер хўжаликлари дала майдонларида бўлиб, ғўза парваришида зарур бўлган тавсияларни берди.

Уйчи тумани 1-сектор биносида навбатдаги “Ҳоким ва ёшлар” учрашуви бўлиб ўтди.

Унда оғир тоифадаги ёшлар ўз мурожаатлари билан туман раҳбарига юзландилар. 20 та мурожаатдан 15 таси жойида ҳал этилди. Қолган масалалар тегишли тартибда ҳал этилиши учун назоратга олинди. Миграциядаги ёшлар билан онлайн мулоқот қилиниб, уларнинг яшаш шароитлари ва бугунги кундаги фаолиятлари ўрганилди. Ўз юртига қайтиш истагида бўлган ёшларга иш ўринлари таклиф қилинди.

Уйчи туман ҳокимлигининг катта мажлислар залида туманда фаолият юритаётган МФЙлар раислари ва хотин-қизлар фаоллари билан мулоқот бўлиб ўтди.

Унда ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш, аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзини шакллантириш, маҳалла фуқаролар йиғинларида "Жаҳолатга қарши маърифат" рукни остида умумпрофилактик соғломлаштириш тадбирларини ташкил этиш, ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш зарурлиги, оммавий маданият, турли мафкуравий таҳдидлар хавфи ортиб, ёшларнинг онгини эгаллашга уринишлар кучайиб бораётганлиги таъкидланди.

Туман ҳокими Ш.Мусаев, туман ҳокимининг ўринбосарлари қабул давомида даволаниш, моддий ёрдам, ишга жойлаштириш, уй- жой, таъмирлаш ва бошқа масалалар бўйича мурожаатларга жавоб беришди.

Фуқаролар томонидан қилинган 14 та мурожаат тегишли тартибда назоратга олинди.

Хабарингиз бор, бир неча кундан бери Давлатобод туманида жойлашган футбол академияси майдонида қизлар ўртасида спортнинг мини футбол тури бўйича "Давлат хавфсизлик хизмати кубоги" мусобақалари ўтказилди.

Бугун эса қизлар ўртасидаги мусобақаларнинг финал босқичи бўлиб ўтди.

Мусобақа якунига кўра  1-ўрин Уйчи туманининг  Янгиҳаёт жамоасига насиб этди.

🏆Эндиликда Уйчининг 1-сектор қизлар жамоаси ДХХ кубогининг республика босқичида қатнашади.

Туманимиз қизларига Республика босқичида омад тилаймиз!

Подкатегории