Хабарингиз бор, бир неча кундан бери Давлатобод туманида жойлашган футбол академияси майдонида қизлар ўртасида спортнинг мини футбол тури бўйича "Давлат хавфсизлик хизмати кубоги" мусобақалари ўтказилди.

Бугун эса қизлар ўртасидаги мусобақаларнинг финал босқичи бўлиб ўтди.

Мусобақа якунига кўра  1-ўрин Уйчи туманининг  Янгиҳаёт жамоасига насиб этди.

🏆Эндиликда Уйчининг 1-сектор қизлар жамоаси ДХХ кубогининг республика босқичида қатнашади.

Туманимиз қизларига Республика босқичида омад тилаймиз!