Уйчи туман ҳокимлигининг катта мажлислар залида туманда фаолият юритаётган МФЙлар раислари ва хотин-қизлар фаоллари билан мулоқот бўлиб ўтди.
Унда ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш, аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзини шакллантириш, маҳалла фуқаролар йиғинларида "Жаҳолатга қарши маърифат" рукни остида умумпрофилактик соғломлаштириш тадбирларини ташкил этиш, ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш зарурлиги, оммавий маданият, турли мафкуравий таҳдидлар хавфи ортиб, ёшларнинг онгини эгаллашга уринишлар кучайиб бораётганлиги таъкидланди.






