Янгиликлар
Uychi tumanining fidoyi qizi Begoyim muddatidan oldin grant asosida talaba bo'ldi!
30-iyun "Yoshlar kuni"da o'zining tashabbuskorligi bilan tengdoshlariga o'rnak bo'lib kelayotgan, ko'p yillar davomida sardorlik tizimida faoliyat yuritgan Begoyim Varisova Vazirlar Mahkamasining 914-sonli qarori asosida muddatidan avval grant asosida talaba bo'lish baxtiga muyassar bo'ldi.
Ma'lumot o‘rnida aytish joizki, 2024- yil yoshlar uchun beriladigan davlat darajasidagi "Kelajak bunyodkori", "Mard o‘g‘lon" mukofotlari ham ayni ijtimoiy soha rivojlanishidagi qilingan fidoyi mehnatlarning natijasi sifatida Uychi tumanidagi yoshlarga nasib qildi.
Эътироф этиш керакки, мазкур мактабни тамомлаган ёшларнинг барчаси муддатидан олдин талаба бўлиш бахтига мушарраф бўлди. Улар инглиз, корейс, араб, турк, рус тилларида ҳам бемалол сўзлаша олишади.
Бугунги байрам тадбирида Уйчи туман ҳокимининг биринчи ўринбосари Фарҳод Мамадалиев, Чортоқ туман ҳокимининг ўринбосари Дилфуза Ҳакимова, Уйчи туман ММТБ бошлиғи Музаффар Мўминовлар сўзга чиқиб, битирувчи ёшларга омад ва муваффақиятлар тилашди.
Битирувчи ўқувчилар ва санъаткорлар иштирокидаги концерт дастури барчага манзур бўлди.
Уйчи тумани 3-сектор ҳудудидаги Деҳқон МФЙда жойлашган ушбу болалар майдончаси 49-сонли "Истиқлол" маданият марказининг ёнгинасида жойлашган. Бу ерда турли хил болалар учун мўнжалланган ўйин майдончалари ширинтойлар билан гавжум. Уйчи туман ҳокимлиги ахборот хизмати томонидан олинган сурат-лавҳаларда қайноқ жараёнлар акс этган.
Унда "Гулдаста" бадиий жамоаси хонандалари маданий хизмат кўрсатишди. Наманган кёкушинкай карате бўйича ўтказилган вилоят кубоги мусобақасида Деҳқон маҳаллси ҳудудидаги 36 нафар иштирок этиб, 5 та олтин, 13 та кумуш, 18 та бронза медалини қўлга киритишди. Шу муносабат билан бугунги "Янги Ўзбекистон ёшлари, бирлашайлик!" шиори остида ўтказилган тадбирда спортчи ёшлар муносиб эътироф этилди.
Унда ёшларни оилага тайёрлаш, ажримлар, жиноятчиликнинг олдини олиш, ҳожиларни маърифий тарғибот ишларига кенг жалб этиш, аҳоли орасида шукроналик ҳиссини шакллантириш, юртимиздаги ислоҳотлар, бунёдкорлик ишлари билан яқиндан таништириш каби масалалар хусусида сўз юритилди.
Йиғилишда “Нуроний” жамғармаси туман бўлими бошлиғи Т.Исматиллаев, Республика Маънавият ва маърифат маркази туман бўлинмаси бош мутахассиси Д.Абдиқахаров, нуронийлар кегаши аъзоси А.Нажмиддинов, МФЙ раиси Б.Юсупов, хотин-қизлар фаоли М.Қаюмова, маҳалла нуронийси Р.Мирзакаломов, ёшлар етакчиси Х.Ҳасановлар сўзга чиқишди.
Туман ҳокими Ш.Мусаев фуқароларни қийнаётган муаммоларни эшитиб, масала ечими бўйича масъулларга кўрсатмалар берди. Якунда янги маънавий макон яратиш, маърифатли жамият қуриш борасидаги вазифалар келишиб олинди.
@Press_Secretary_Uychi






