Унда ёшларни оилага тайёрлаш, ажримлар, жиноятчиликнинг олдини олиш, ҳожиларни маърифий тарғибот ишларига кенг жалб этиш, аҳоли орасида шукроналик ҳиссини шакллантириш, юртимиздаги ислоҳотлар, бунёдкорлик ишлари билан яқиндан таништириш каби масалалар хусусида сўз юритилди.
Йиғилишда “Нуроний” жамғармаси туман бўлими бошлиғи Т.Исматиллаев, Республика Маънавият ва маърифат маркази туман бўлинмаси бош мутахассиси Д.Абдиқахаров, нуронийлар кегаши аъзоси А.Нажмиддинов, МФЙ раиси Б.Юсупов, хотин-қизлар фаоли М.Қаюмова, маҳалла нуронийси Р.Мирзакаломов, ёшлар етакчиси Х.Ҳасановлар сўзга чиқишди.
Туман ҳокими Ш.Мусаев фуқароларни қийнаётган муаммоларни эшитиб, масала ечими бўйича масъулларга кўрсатмалар берди. Якунда янги маънавий макон яратиш, маърифатли жамият қуриш борасидаги вазифалар келишиб олинди.
@Press_Secretary_Uychi






