Эътироф этиш керакки, мазкур мактабни тамомлаган ёшларнинг барчаси муддатидан олдин талаба бўлиш бахтига мушарраф бўлди. Улар  инглиз, корейс, араб, турк, рус тилларида ҳам бемалол сўзлаша олишади.

Бугунги байрам тадбирида Уйчи туман ҳокимининг биринчи ўринбосари Фарҳод Мамадалиев, Чортоқ туман ҳокимининг ўринбосари Дилфуза Ҳакимова, Уйчи туман ММТБ бошлиғи Музаффар Мўминовлар сўзга чиқиб, битирувчи ёшларга омад ва муваффақиятлар тилашди.

Битирувчи ўқувчилар ва санъаткорлар иштирокидаги концерт дастури барчага манзур бўлди.