Республика Маънавият ва маърифат маркази, Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси, Наманган вилояти ҳокимлиги, “Маърифат” тарғиботчилар жамияти ҳамкорлигида ташкил қилинган Республика семинари Уйчи туманидаги 48-ДМТТда айни шу мавзуда давом этди.

“Маънавият куни”ни лойиҳаси доирасида халқ оғзаки ижоди намуналари, ранг-баранг маънавий меросимиз, миллий қадриятларимизни асраб-авайлаш, болажонларни ватанпарварлик руҳида тарбиялашга қаратилган мавзулар қамраб олиниб, мусиқий чиқишлар қилинди.

Республика Маънавият ва маърифат маркази, Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси, Наманган вилояти ҳокимлиги, “Маърифат” тарғиботчилар жамияти ҳамкорлигида ташкил қилинган Республика семинари тушдан сўнг Уйчи туманида давом этди.

Дастлаб Қумтепа МФЙда “Маънавият сектори” ҳамда маҳалла маърифат тарғиботчисининг  фаолияти, зиё улашиш мактаби, яратилган шарт-шароитлар билан танишилди. Қумтепа ёшлар кичик саноат зонаси имкониятлари меҳмонларга ҳам манзур бўлди. Шу ернинг ўзида бир гуруҳ ёшларга эсдалик совғалари топширилди.

18-мактабда “Мактаб–ота-она–маҳалла-маънавият ҳамкорлиги ҳаётий заруратдир” мавзусида, 48-ДМТТда “Тарбияда ўзбек миллий ўйин  ва эртакларнинг таъсири” мавзусида маҳалла маърифат тарғиботчилари томонидан амалга оширилаётган  ишлар билан танишилди.

Бўстон МФЙда шоир Мулла Йўлдош Тўрабой ўғли Хилватий яшаб ўтган хонадондаги  маърифий тадбир  уйчилик ижодкор Адҳамжон Аҳмаджоновнинг “Бедор руҳ” номли янги китобининг тақдимотига ҳамда маҳаллада истиқомат қилиб ўтган қатағон қурбони Салоҳиддин Солиевнинг набираси яшаётган хонадонда “Қатағон қурбонлари - Ватан фидойилари”  шиори остидаги хотира ва қадрлаш тадбирига  уланиб кетди.

Семинар Гулзор МФЙнинг “Янгиобод-3 кўчасида “Қадриятлар - маънавий камолот мактаби” мавзусидаги маънавий-маърифий тадбирлар билан якунланди. Маҳалланинг ушбу кўчасида ўзбек халқининг минг йиллик тарихи, гўзал ва маънавий илдизлари бой бўлган қадриятларининг боқийлигини таъминлаш, уларни ёшлар қалбига сингдириш ва келажак авлодга етказишга қаратилган  "Ким олади-ё шугинани-ё”,  "Оқ теракми - кўк терак”,  белбоғли кураш каби бир қатор миллий ўйинлар намойиш қилинди. “Паззанда оила”, “Ҳунарманд оила”, “Китобхон оила”, “Маърифатли оила“, “Спортчи оила”, “Намунали оила”, “Тадбиркор оила” йўналишларида фаоллик кўрсатган оилалар муносиб рағбатлантирилди.

Уйчи тажрибаси асосида тумандаги 56 та МФЙда фаолият кўрсатаётган маърифат тарғиботчиларининг фаолияти семинар иштирокчилари томонидан юқори баҳоланди.

✅ “Аёллар дафтари”га киритилган тадбиркорлик ва ўзини ўзи банд қилиш фаолиятини бошламоқчи бўлган хотин-қизларга асбоб-ускуна, меҳнат қуроллари ва бошқа соҳаларда ишлатиладиган меҳнат қуроллари ва аппаратларини харид қилиш учун 7 миллион сўмгача Аҳолини тадбиркорликка жалб қилиш жамғармаси ҳисобидан қонунчиликда белгиланган тартибда ёки 10 миллион сўмгача “Аёллар дафтари” жамғармаси маблағлари ҳисобидан субсидия ажратилиши белгиланган.

(https://lex.uz/docs/5932671#5933322)Дилбархон Мирзаева, Уйчи туман Давлат хизматлари маркази бош мутахассиси. (https://lex.uz/docs/5932671#5933322)

Аввал хабар берганимиздек хотин-қизларнинг ҳуқуқий манфаатларини қўллаб-қувватлаш, уларнинг бандлигини таъминлаш, тадбиркорлигини йўлга қўйишга кўмаклашиш ва соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш масалаларига бағишланган ўқув-семинари ўтказилмоқда.

Бугун семинарнинг иккинчи куни Уйчи туманида давом этмоқда.

Унда Янгиқўрғон, Уйчи, Учқўрғон, Норин, Чортоқ ҳамда Наманган туман маҳалла хотин-қизлар фаоллари иштирок этишмоқда.

Дастлаб вилоят ҳокимининг ўринбосари Динара Якубова вилоятимизда хотин-қизларга берилаётган эътибор ва имкониятлар ҳақида маълумот бериб ўтди.

Шундан сўнг вазирлар маҳкамасининг масъул ходими Дониёр Эрматов томонидан Республикада хотин-қизларни тизимли қўллаб-қувватлаш бўйича давлат сиёсати ва яратилаётган имкониятлар ҳақида маълумот берди

Наманган вилояти Оила ва хотин-қизлар бошқармаси ахборот хизмати

Жорий йилнинг май, июнь ойлари давомида “Хавфсиз ҳаёт учун бирлашайлик!” шиори остида кенг қамровли маънавий-маърифий, ватанпарварлик ва спорт тадбирлари ўтказилиши белгиланган.

Ғолибларни тақдирлаш аввалида Наманган вилоят ИИБ ЖХХ ҲПБ бўлинма бошлиғи, подполковник Б.Инамов мамлакатимизда инсон ҳуқуқларини таъминлаш, аҳоли ва жамоат бирлашмаларининг сиёсий фаоллигини ошириш бўйича амалга оширилаётган ишлар хусусида сўз юритди.

Танлов натижаларига кўра, Уйчи тумани “Соку” маҳалла еттилиги биринчи ўринни эгаллади. Наманган шаҳар “Байналминал” ҳамда Наманган тумани “Наврўз” маҳалла еттилиги иккинчи ва учинчи ўринларга муносиб деб топилди.  1-ўрин 2 млн. сўм, 1-даражали диплом ҳамда республика босқичига йўлланма, 2-ўрин 1.500 000 сўм ва 2-даражали диплом, 3-ўрин эса 1.000 000 сўм ва 3-даражали диплом , пул мукофотлари топширилди.

Подкатегории