Жорий йилнинг май, июнь ойлари давомида “Хавфсиз ҳаёт учун бирлашайлик!” шиори остида кенг қамровли маънавий-маърифий, ватанпарварлик ва спорт тадбирлари ўтказилиши белгиланган.

Ғолибларни тақдирлаш аввалида Наманган вилоят ИИБ ЖХХ ҲПБ бўлинма бошлиғи, подполковник Б.Инамов мамлакатимизда инсон ҳуқуқларини таъминлаш, аҳоли ва жамоат бирлашмаларининг сиёсий фаоллигини ошириш бўйича амалга оширилаётган ишлар хусусида сўз юритди.

Танлов натижаларига кўра, Уйчи тумани “Соку” маҳалла еттилиги биринчи ўринни эгаллади. Наманган шаҳар “Байналминал” ҳамда Наманган тумани “Наврўз” маҳалла еттилиги иккинчи ва учинчи ўринларга муносиб деб топилди.  1-ўрин 2 млн. сўм, 1-даражали диплом ҳамда республика босқичига йўлланма, 2-ўрин 1.500 000 сўм ва 2-даражали диплом, 3-ўрин эса 1.000 000 сўм ва 3-даражали диплом , пул мукофотлари топширилди.