Республика Маънавият ва маърифат маркази, Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси, Наманган вилояти ҳокимлиги, “Маърифат” тарғиботчилар жамияти ҳамкорлигида ташкил қилинган Республика семинари Уйчи туманидаги 48-ДМТТда айни шу мавзуда давом этди.
“Маънавият куни”ни лойиҳаси доирасида халқ оғзаки ижоди намуналари, ранг-баранг маънавий меросимиз, миллий қадриятларимизни асраб-авайлаш, болажонларни ватанпарварлик руҳида тарбиялашга қаратилган мавзулар қамраб олиниб, мусиқий чиқишлар қилинди.






